Машҳур британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик кеча рингга чиқди. Жангда Усик очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 12 октябрь куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "ESPN" хабар бермоқда.
Абу-Дабида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақада иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова якунда кумуш медалга сазовор бўлди.
Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири бўлиб ўтганди. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида эндиликда собиқ WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда қолган барча камарлар соҳиби, украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилиб, унда Усик ҳакамларнинг айри (115-112, 114-113,113-114) қарори билан ғалаба қозонган эди.
Машҳур британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ҳакамнинг ҳукми эълон қилинишидан олдин рингга чиқиб, бир-бирига нима дегани маълум бўлди. Фьюри: Ажойиб иш, Александр.
Вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши UFC жангчилари рейтингининг собиқ етакчиси ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, австралиялик Александр Волькановски украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бокс жанги ҳақида фикр билдирди. "Нокдаун қарорни тасдиқлади, мен реванш жангини кута олмайман", деб ёзди Александр Волькановски ижтимоий тармоқларида.
Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри иштирокида қандай жанглар ташкил этилиши мумкинлигини айтди. “Усик ақл бовар қилмайдиган спортчи.
Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди. 74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди.
Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидан навбатдаги хушхабар! Бундан бироз авввал аёллар ўртасида T12 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 5.48 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
“Макларен” пойгачиси Оскар Пиастри Эмилия-Ромагна Гран-приси саралаш босқичидаги қоидабузарлик учун жаримага тортилди. Ҳакамлар австралиялик пилот "Ҳаас" ҳайдовчиси Кевин Магнуссенни саралаш вақтида тўсиб қўйган деб қарор қилишди.
Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс оқшомининг асосий жангида украиналик боксчи Александр Усик британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этди. У оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва турнир расман якунланди.
Янги Каледонияда минтақадаги нотинчликлар сабабли Олимпия машъаласи эстафетаси бекор қилинди. Бу ҳақда Франция бош вазири Габриэль Аттал парламент вакиллари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Жорий йилнинг 22-23-май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтади. 34 мамлакатдан делегатлар қатнашадиган ушбу нуфузли тадбирга WАDА Президенти Витолд Банка ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ташриф буюради.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”нинг финал жанглари ташкил этилди. Унда эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасида ҳал қилувчи беллашув ҳамюртларимиз Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов ўртасида кечди.
Моҳигул Ҳамдамова делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди! Пара енгил атлетика бўйича Японияда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам муваффақиятли бошланди.
Тошкентда давом этаётган стол тенниси бўйича Париж-2024 лицензион турнирида гуруҳ босқичи баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров чорак финал босқичига йўл олишди.
Жорий йилнинг 17-май куни Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида спортнинг Анъанавий Таэквондо ITF тури бўйича ЕвроОсиё ёшлар очиқ кубоги мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчис Шариф Фузаилович ҳамда Ўзбекистон анъанавий таеквон-до федерацияси раиси Ғайрат Тошкентбоэвичлар иштирок этишди.
Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэль Макроннинг Олимпия ўйинларида сулҳ тузиш ҳақидаги чақириғини рад этди. Аввалроқ Макрон 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари вақтида барча мавжуд можароларда ўт очишни тўхтатишга эришиш ниятида эканини айтганди.
Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Кун давомида 16 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 12-ўринда қолган; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорилади ва 13-ўринга жойлашди; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби, 11-ўрин; Жаҳонгир Расуловнинг ўрни ҳам ўзгаришсиз қолди - 33-ўрин; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона пастлаб, 32-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингaри - 6-ўрин.
Бугун Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтаётган “Константин Коротков” халқаро Хотира турнирининг эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, финал олди баҳсларида иштирок этган вакилларимизнинг барчаси ғалабага эришди ва финалга йўл олдилар.
Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида стол тенниси бўйича "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Марказий Осиё минтақаси саралаш турнири бошланди. Мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Туркманистон ва Қирғизистондан 18 нафар стол теннисчи Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рақобатлашмоқда.
Тошкентда старт олган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижани қайд этди. Ҳамюртимиз Абдулла Азимов яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида 82.431 балл жамғариб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистонда илк бор ўтадиган триатлон бўйича Жаҳон кубогига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 18-19-май кунлари рўйи замин сайқали Самарқанд триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўтказилаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирида эркаклар ўртасида ярим финал жанглари 17 май, жума куни бўлиб ўтади.Эртанги кун давомида эса 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсов катта эҳтимол билан навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади. Бухоролик чарм қўлқоп устамиз 3 август куни Лос-Анжелесда ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Виктор Ортисга қарши кўргазмали жангда иштирок этади. Бу ҳақида журналист Салвадор Родригес маълум қилди.
18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри Украина вакили, WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик билан тўқнаш келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.