Ислом Махачев иккинчи чемпионлик титули ҳақида ўйлаётганини маълум қилди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев иккинчи титул ҳақида ўйлаётганини айтиб ўтди. “Тўғрисини айтсам, иккинчи чемпионлик титули ҳақида ўйлаяпман.

Спорт курашлари. Вакилларимиз учун навбатдаги лицензион турнир Истанбулда бўлиб ўтади

9-12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Жаҳон миқёсида ўтадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.

UFC Vegas 91. Ўзбекистон вакили Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео)

Тошкент вақти билан 28 апрель тонгида UFC Vegas 91 турнири бўлиб ўтди.Асосий карднинг "so main event" жангида Ўзбекистон вакили Богдан Гусков (15-3) Райан Спеннга (21-9) қарши октагонга кўтарилди.

Бокс. Саиджамшид Жаъфаров Талгат Шайкенни мағлуб этди ва IBA Asia камарини қўлга киритди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров Қозоғистон вакили Талгат Шайкенга қарши жанг қилди.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Тошкентдаги жаҳон кубогида 2-ўринни эгаллади

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Унга жамоа етакчиси Тахмина Икромова муаллифлик қилди.

Бокс. Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда IBA камари учун рингга кўтарилади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилади. Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳамда қозоғистонлик Талгат Шайкен (9-0-5 КО) ўртасида кечади.

Париж-2024. Бугун ҳамюртларимиз иштирок этадиган лицензион турнир старт олади

Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнири старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб боришади.

Ислом Махачев Порьедан сўнг Арман Сарукянга қарши жанг қилади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Дастин Порье билан жангдан сўнг Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади. “Ислом Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилади, ундан сўнг Арманга (Сарукян) қарши жанг бўлади.

Энди Душанбе ҳам катта турнирларни қабул қилади

Осиё чемпионатидан қайтиб келган дзюдо бўйича терма жамоамиз энди Душанбе "Катта Дубулға" турнири учун тайёргарликка эътибор қаратади. Бу йилдан илк бор Тожикистон пойтахтида ҳам "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўтказилади.

Олимпия ўйинлари чоғида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт тайёрлашда гумон қилинган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди. BFMTV телеканали хабарига кўра, Париж аксилтеррор прокуратураси 23-апрель куни терговни бошлаган.

Исроил Мадримов Кроуфорд билан жанг олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Жанг расман тасдиқланган матбуот анжуманида Мадримов бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:  “Профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаган пайтимда Теренс каби боксчиларга қарши жанг ўтказишни орзу қилганман.

Нурсултон Рўзибоев UFCдаги навбатдаги жангини анча жиддий рақибга қарши ўтказади

UFC промоушенида жанг қилаётган Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг сани ва рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот президенти Дана Уайт маълум қилди.

Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC 302 даги рақиби америкалик Дастин Порье ҳақида гапирди. “Мен Порье билан жанг режамни биламан.

Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади

3 август куни ўтказилиши кутилаётган Исроил Мадримов ва мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд оқшомининг карди шакллантирилмоқда. Таниқли инсайдер Майк Копенжернинг ESPN нашрига таяниб хабар беришича, 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказиладиган бокс оқшомида Тим Цзю (24-1, 17 KO) ҳамда Вёржил Ортис (20-0, 20 KO) ҳам ўзаро жангда рингни иккига бўлишади.

Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада чемпиони Данияр Элеусинов ҳамда ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров жанги борасида фикр билдирди

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов “Дарё” билан суҳбатда Саиджамшид Жаъфаров ҳамда қозоғистонлик Данияр Элеусинов қарама-қаршилиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.“Жуда зўр жанг бўлади.

Осиё Бокс Конфедерацияси ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) матбуот хизмати 2024 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган 20 ёшли ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди, деб ёзади “Sports.kz”.“Жаҳонгир Зокиров Баҳодир Жалолов йўлидан бормоқда.

Тайсон Фюри Олександр Усикка қарши жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади

Супер оғир вазн тоифасида WBА Супер, ИBF, WBО ва IBО камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади. Агарда Фюри ушбу жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади.

Баҳодир Жалолов ўз ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилди. WБC рейтингни янгилади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Бокс. Исроил Мадримов матбуот анжуманида қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди

Чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов бугун тонгда АҚШга жўнаб кетди. Ҳамюртимиз эртага Нью-Йорк шаҳрида Кроуфорд билан бўладиган жангига учун махсус ташкил этиладиган матбуот анжуманида иштирок этади.

Бокс. Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жанги WBO камари учун ўтказилади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби WBO йўналишининг вақтинчалик камарини қўлга киритишини маълум қилди. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик (Interim) WBO камари соҳиби бўлади.

Париж-2024 лицензиатлари: Икки карра чемпионликни мақсад қилган Баҳодир Жалолов

Бўлажак ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамюртларимиз орасида нафақат ўзбек мухлислари, балки жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўладиган спортчилар бор. Улардан бири бокс бўйича жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов.

Дзюдо. Осиё чемпионати 6 та медаль билан якунладик

Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари ўз якунига етди.Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 6 та медал жамғаришга муваффақ бўлди.

Париж-2024. Спорт гимнастикамиз тарихида илк бор бундай натижа қайд этилди!

Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар жадвалини янгилади. Қувонарлиси, унга асосан делегациямиз ҳисобига яна бир лицензлия қўшилди.

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича Гонконгда Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медалини қўлга киритди.

Уфадаги омадсиз бокс оқшоми

Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилди. Турнирда уч нафар чарм қўлқоп устамиз - Бобоусмон Батуров, Азизбек Абдуғофуров ва Улуғбек Собиров ҳам рингга чиқди.

VI BYD Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди. Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Махмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев,  BYD LLC нинг Марказий Осиё бош директори ўринбосари Иван Cао иштирок этди.

Париж-2024 Олимпиадасига 5 та йўлланма нақд!

Японияда байдарка ва каноэ, Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирлари ниҳояисга етди. Якунда байдарка ва каноэчиларимиз Париж-2024 Олимпия ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчиларимиз эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев рақибига илк мағлубиятни тақдим этди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган катта бокс оқшомида рингга кўтарилди. Франциялик Пьер Юбер Дибомбе (22-1-1, 12 КО)га қарши кечган жанг еттинчи раундда тўхтатилди. Ҳар икки боксчининг қоши тўқнашув натижасида ёрилиб кетгани боис, ғолиб номи ортда қолган етти раунд натижаларига кўра аниқланди.

Бокс. Мадримов - Кроуфорд жанги 24 апрель куни эълон қилиниши айтилди

Вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтинги пешқадами, мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга тегишли WBA камарини кўзламоқда. Учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб улгурган Теренснинг иштаҳаси очилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.