Усик ва Фьюри жанги қанча даромад келтирди?

Москва вақти билан 18-майдан 19-майга ўтар кечаси Саудия Арабистонида WBA, IBF ва WBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ва WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Жанг трансляция орқасидан 50 миллион доллар даромад келтирган, деб хабар беради ESPN.

Пара велоспортчиларимиз Осиёни забт этишди

Бугун қўшни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, қитъанинг энг кучли пара велоспортчилари қатнашган мусобақада 19 нафар вакилимиз шоҳсупадан жой олди: ЭркакларБунёдбек Ҳайтмаҳаммадов (C1) олтинҒолиббек Мирзаёров (C2) олтинОғабек Ҳудерганов (C3)олтинАзимбек Абдуллаев (C5) олтинАзиз Атахўжаев (Т1) олтинБаходир Одинаев (Т2) олтинТўлқин Равшанов (Т2) кумушСаиджаббор Дадахонов (Т1) бронзаБоймурод Явқочев (C5) бронзаАброрбек Ибрайимов (C4) бронзаАзизхўжа Олимхўжаев (C2) бронзаМуҳаммед али Жўлимбетов (C3) бронза Аёллар Азизахон Қосимова (C3) олтин, Камола Нуриллаева (C4) олтинЛазиза Усмонова (Т1) олтинОдина Ҳамдамова (Т2) олтинФотима Соипова (Т1) кумушЗарифа Мўминова (Т2) кумушФотимахон Ҳайдарова (Т2) бронза Якунда терма жамоамиз Осиё чемпионатида 10 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Спорт курашлари. Бугун Бекзод Абдураҳмонов ўз жангини ўтказади

Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнири давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.

Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартномасини янгилади

Нурсултон Рўзибоев UFC промоушени билан шартномани янгилади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Кураш. Осиё чемпионати учун таркибимиз маълум бўлди

6-11 июнь кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон кураш федерацияси ушбу нуфузли мусобақа учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Спорт вазирлиги томонидан инновацион платформа тақдим этилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш мутасаддилар олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун ҳукумат томонидан махсус платформа ишлаб чиқиш борасида топшириқ берилган бўлиб, бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида унинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин

Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин. Таниқли промоутер Эдди Хирн ушбу жангни ташкил қилиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.

Велоспортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси олдидан қитъа чемпионатида имкониятларини синаб кўришади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.

ММА. Царукян Махачевни қандай қилиб мағлуб этиши мумкинлигини айтди

UFC'нинг энг яхши жангчиларидан бири арманистонлик Арман Царукян енгил вазн тоифасида (70 кг гача) Ислом Махачевни эҳтимолий реванш жангида қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди. “Агар менга қарши Порье билан курашда бўлган Ислом версияси чиқса, мен учун бу жуда осон жанг бўлади.

IBF Олександр Усикка қарши жанг учун расмий даъвогарни эълон қилди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) Даниэль Дюбуани Олександр Усик билан жанг қилишга расмий даъвогар сифатида эълон қилди.Дюбуа — оғир вазн тоифасида вақтинчалик IBF чемпиони ҳисобланади.

Теннис. Жокович муҳим турнирни ўтказиб юборади

L'Equipe хабарига кўра, Новак Жокович 5-июнь, чоршанба куни Парижда операция қилинади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, серб операциядан сўнг кейинги бир неча соат ичида оёққа туради, аммо тикланиш учун камида уч ҳафта керак бўлади.

Оғир атлетика оламида Осиё қитъасининг нуфузи баланд!

Париж Олимпиадасида энг кўп оғир атлетикачи Осиё қитъасидан иштирок этади! Халқаро оғир атлетика федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган атлетларни эълон қилди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров Чехиядаги турнирда 2-ўринни эгаллади

Чехиянинг Прага шаҳрида енгил атлетика бўйича «Josef Odlozil Memorial» халқаро турнири бўлиб ўтди. Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалга сазовор бўлди.

Трампнинг энг севимли жангчиси ким?

Америкалик ММА менежери Али Абдель-Азиз АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аралаш яккакурашлар бўйича собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақида гапирди. “Бугун мен президент Трампни Хабиб билан яна бир бор кўришдан хурсанд бўлдим.

Конор жароҳат олиши мумкин эди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор енгил жароҳат олишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда ESPN Deportes нашри хабар бермоқда.

Парасузувчиларимиз Францияга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 4-10-июнь кунлари Франциянинг Лимож шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлидаги сўнгги мусобақада 10 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Дмитрий ХорлинФирдавсбек МусабековМузаффар ТурсунхўжаевИслам АслановКирилл ПанковЕгор БолотовБогдан БиктимировШохсанам ТошпўлатоваМуслима ОдиловаМубинабону Ҳалилова.

ММА. Камару Усмон Порье билан жанг қилишга тайёр

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (77 кг гача) нигериялик Камару Усмон енгил вазн тоифасидаги жангчи америкалик Дастин Порье билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. "Мен бунга эътибор қаратмайман, лекин Дастин вазнда кўтарилишни истаса... Бизнинг жангимиз қизиқарли бўларди.

Махачев Порье билан жанг олдидан вирусга чалинганди

Россиялик UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Порье билан жанг олдидан стафилококк инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. "Мен лагерга тахминан бир ой олдин қўшилгандим ва Ислом жиддий инфекцияга чалингани учун тўлиқ машқ қилмади.

От спорти. Россиядаги турнирдан 3 та медаль билан қайтдик

Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Emerald Stables Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик чавандозлар юқори натижаларни қайд этишди.

Макгрегорнинг матбуот анжумани нима учун қолдирилди?

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор Дублиндаги (Ирландия) UFC 303 турнирида америкалик Майкл Чандлер билан жангига бағишланган матбуот анжумани қолдирилишига изоҳ берди. "UFC билан келишилган ҳолда, бугунги матбуот анжумани бизга боғлиқ бўлмаган бир қатор тўсиқлар туфайли бекор қилинди.

FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбек шахматчилари нечaнчи ўринда?

Жаҳон шахмат федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Ҳарбий таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлишди!

1-3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижани қайд этди.

ММА. Конор бу жангини энг буюк камбэк деб атайди

UFC президенти Дана Уайт машҳур ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорнинг Майкл Чандлер билан жангидан бир неча ҳафта олдин клубларда зиёфат қилаётгани ҳақидаги хабарига изоҳ берди. "Жон Жонс ҳам ўз даврида бошқа кўплаб жангчилар каби шунга ўхшаш ишларни қилган.

Дзюдо. Олимпиада тайёргарликни кучайтиришга жиддий эътибор берилади

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Париж-2024 Олимпиадаси стартига тобора оз фурсат қолмоқда. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Бекзод Абдураҳмонов яна бир чиғириқдан ўтишига тўғри келади

6-9 июнь кунлари Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Жаҳоннинг сара полвонлари қатнашадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз эркин ва аёллар кураши дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.

Махачев сиёсий пост ёзди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг ижтимоий тармоқларида янги пост жойлаштирди ва унда ҳозир жанглар кетаётган Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдирди. "Мен Ғазо халқига чин юракдан хабар юбормоқчиман.

Ўзбекистон бокс термаси Олимпиадага йўлланма олишда Осиёда тенгсиз жамоа бўлди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди. 26 июлдан 11 августгача Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпияда ўйинлари бўлиб ўтади.

Хабиб ва Трамп нимани гаплашишган?

Американинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 302 турнирининг марказий жангидан сўнг россиялик собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Фаластиндаги урушни тўхтата олишида ишонч билдирди. “Ишончим комилки, сиз Фаластиндаги барча урушларни тухтата оласиз”, деди Хабиб Трампга.

Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати якунланди

1-2-июнь кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

UFC президенти Махачевни энг яхши жангчи деб билмайди

UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ислом Махачевнинг UFC 302 турнирида Дастин Порье билан дуелдаги ғалабасидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.  У биринчи рақамли pound-for-pound рейтинги (вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчи) ҳақида гапирди. "Ислом - барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири, аммо Жон Жонс фаол бўлиб қолаверар экан, мен уни pound-for-pound бўйича биринчи рақамли деб биламан", деди Уайт тадбирдан кейинги матбуот анжуманида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.