BMW ҳайдовчисининг Matiz'га уришили бошқа ЙТҲларни ҳам келтириб чиқарди.
Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Тахтагул-КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасида BMW ҳайдовчиси ҳаракат давомида Matiz'нинг орқа қисмига тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг, BMW КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган KIA русумли автомашинасининг чап томонига тўқнашган, тўқнашув зарбидан KIA автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu 2'га тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси шунингдек KIA автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.