Ифторлик дастурхонига Фарғона ва Андижон вилояти нуронийлари ҳам ташриф буюрди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди.
Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий бобомизнинг “Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай” деган ҳикматини ёдга олди.
Бундай қараш муқаддас динимизнинг асл инсоний моҳияти билан ҳамоҳангдир. Ҳақиқатан ҳам, чинакам мусулмон ўзига раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўради.
Мамлакатимизда халқ фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга саъй-ҳаракатлар моҳияти айтиб ўтилди.
«Муборак Рамазон ойи шарофати билан юртимизда, жами мусулмон ўлкаларда, бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ҳукм сурсин, одамлар, халқлар ўртасида дўст-биродарлик, ўзаро ҳурмат туйғулари устувор бўлсин. Кучлилар – ожизларга таянч, саховатпешалар – муҳтожларга ёрдамчи, ёшлар – қарияларга ғамхўр бўлсин. Динимизда белгилаб берилган тўғри йўлдан оғишмайлик, айни пайтда замон билан ҳамнафас яшайлик. Ёшларимиз билимлари билан жаҳонга танилиб, юртимиз довруғини юксакларга кўтаришсин. Ўзбекистон дунёнинг энг олди, энг илғор давлатларидан бирига айлансин. Тутган рўзаларимиз, дуоларимиз даргоҳида қабул бўлсин», – деди президент.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.