Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди.
Хатда келтирилган ҳолат юзасидан мазкур хат масъул ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Тизим ходимлари учун давлат тилида иш юритиш асослари бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилди», дейилади хабарда
Вазирликнинг маълум қилишича, бугунги кунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларида иш юритиш тўлиқ давлат тилида, яъни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида олиб борилмоқда. Ташқи ёзувлар, кўрсаткичлар, турли ахборот-маълумот ва таништирув воситалари ҳам лотин ёзувида бўлиши таъминланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.