Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари «Ўзатом»нинг янги директори бўлди
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Рустамович Маматкаримов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Андижон тумани ҳокими, «Ўзтрансгаз» бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари, шунингдек, «Ўзлитинефтгаз» раҳбарининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Азизхўжа Очилович Қобилов энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у тоғ-кон саноати ва геология вазирига маслаҳатчи ва ўринбосар бўлиб ишлаган, ундан аввал Президент администрацияси ходими бўлган.