Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Апрель ойининг биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.
2-3 апрель кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади. 2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
1-3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.
4-5 аперлда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 18-23 дарадагача, баъзи жойларда 25 даражагача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат асосан 5-10 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда 2-4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 1-2 ва 4-5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 1-3 апрелда 16-19 даража, 4-5 апрелда 19-22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даражагача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.