Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, туғуруқ жараёни жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Унга кўра, туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, айни пайтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида. Гўдаклар белгиланган стандартлар асосида парваришланмоқда.

4 эгизак отасининг айтишича, уларнинг авлодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо 4 эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.