Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу замонавий лаборатория бактериал ва вирусли ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор чоралар кўриш, эпидемиологик текширувни амалга ошириш, жумладан, биологик материал ёки бевосита инфекция ўчоғидаги атроф-муҳит объектларининг ўзига хос кўрсаткичларини йиғиш ҳамда намуналар олишга мўлжалланган.
Лабораториядан фавқулодда вазиятларда юқумли касалликларнинг табиий ўчоқларига кириб бориб, эпидемиологик ва эпизоотологик мониторинг ўтказишда фойдаланиш мумкин. Унда диагностик тадқиқотлар ПЗР, Иммунофермент таҳлили (ИФА), Иммунохроматографик таҳлил (ИХА), флуорестик антитаналар усули (МФА) ёрдамида амалга оширилади.
Замонавий автолаборатория биологик хавфсизликни таъминлаш воситалари, хусусан, ҳаво тўлқинини назорат қилувчи тизим, III авлод микробиологик хавфсизлик ва ПЗР бокслари, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш учун изоляция қилинган хона, масофадан туриб бошқарилувчи ультрабинафша дезинфекция тизими, материалнинг лабораторияга киритилиши учун шлюз-камераси билан жиҳозланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.