Маълум қилинишича, ўтган уч ойда кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.
Тезкор — қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 минг 562 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 1 минг 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида:
– суриштирув ва тергов органларининг 10 минг 602 нафар шахсга нисбатан 8 минг 505 та жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди;
Бевосита прокуратура органлари томонидан 2 минг 323 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 1 минг 960 нафар шахсга нисбатан 1 минг 288 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 602,5 млрд. сўмлик зарар ундирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.