Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди

Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди


Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини Юнусобод тумани мисолида тушунтирди.

Сўнгги етти-саккиз йилда пойтахтда, шу жумладан Юнусободда катта ўзгаришлар бўлди. Масалан, бу даврда туманга 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди, корхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 3,5 мингтага, иш ўринлари 20 мингтага кўпайди.

Туманда 6 минг хонадонли янги уй-жойлар қурилди, 8 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил қилинди, 3 та олийгоҳ очилди. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича ҳам Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.