Кеча, 4 апрель куни соат 15:30ларда, Хўжаобод тумани “Мустақилликни 27 йиллиги” МФЙ ҳудудидан ўтган, А 373-М39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 441 км.да, Ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Г.А. “Кобальт” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган вақтида, ўз йўналишида қаршисидан келаётган, Ҳайдовчи, 1991 й.йилда туғилган А.Б. “Дамас” автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган.
Дамас автомашинаси тўқнашув натижасида бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган, Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги «Москвич 412» русумли автомашинасига бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчи А.Г. “Бош чаноқ суягининг ёпиқ синиши, кўкрак қафасининг эзилиши”, “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Б.А. “Бош чаноқ суягининг хамда ўнг елка ва умров суякларинг ёпиқ синиши”, “Дамас” автомашинаси йўловчиси 1995 йилда туғилган А.О. “Чап оёқ болдир суягиларинг ёпиқ синиши”, ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси ШТТЁМга ёткизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчи А.Г. ва “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Б.А.лар шифохонада вафот этган.
Мазкур холат юзасидан, Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.