Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 млн сўм йўқотган

Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 млн сўм йўқотган


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Президентнинг 2021 йил 19 майдаги ПҚ–5117-сон қарори тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) дан ўтказилмоқда. Вазирлик томонидан мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисоботга кўра, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун ажратилган квоталар очиқ қолганлиги туфайли олий таълим муассасалари учун юзага келган молиявий йўқотишлар 2021–2023 йиллар оралиғида жами 206 млрд 435 млн сўмни ташкил этган.

Бу борада молиявий йўқотишлар 2021 йилда 18 млрд 690 млн сўмни, 2022 йилда 101 млрд 865 млн сўмни, 2023 йилда 85 млрд 880 млн сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун 2021 йилда 20,7 фоиз квота очиқ қолган бўлса, 2022 йилда 80,2 фоиз, 2023 йилда 62,6 фоиз квота очиқ қолган.

Шунингдек, ҳужжат топширган ёки талабгорлар сони сўнгги 3 йилда 12,5 бараварга камайган.

#таълим #фан #тил сертификати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.