Тошкент маҳаллаларини «қизил»дан «яшил тоифа»га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди.
Ташриф давомида мазкур маҳаллани «қизил тоифа»дан чиқаришга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков аҳоли учун муносиб яшаш ва дам олиш учун шароит яратиш, «Автомобилсиз ҳовли» концепциясини амалга оширишни таъминлаш мақсадида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш, аҳоли ўртасида ишсизлик даражасини пасайтириш зарурлигини таъкидлади.
Аҳоли зич жойлашган туман ва маҳаллада, хусусан, кўп қаватли турар-жой мажмуалари кўплиги, тезкор хизматларнинг кириши имкони, болалар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи бошқа жойлардан кўра кескинроқ эканлиги айтилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.