Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидан Жиззах шаҳрига тепловозда бориш мумкин бўлади.
Натижада, ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади. Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.