Жокович бу борада Надалга тенглашиб олди

Жокович бу борада Надалга тенглашиб олди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович «Мастерс» турнирларида ғалаба қозониш бўйича Рафаэль Надалга тенглашиб олди.

Монте-Карлода Сафиуллин устидан қозонилган ғалаба Жокович учун фаолиятидаги 115-ғалаба бўлди. Энди у ушбу кўрсаткич бўйича Надалга тенглашиб олди.

«Мастерс»ларда ғалаба қозониш бўйича кучли бешликка шунингдек Рожер Федерер (114 та ғалаба), Томаш Бердих (93) ва Энди Маррей (91) киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.