15 апрель куни Тошкентдан Тел-Авивга амалга оширилиши керак бўлган парвоз Яқин Шарқдаги айрим давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли бекор қилинди.
“Авиачипталарни қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Узбекистан Airways Салес филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси Эрон Дамашқдаги (Сурия) консуллигига ҳужумга жавобан Исроилга ҳарбий дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилган эди. Исроил мудофаа кучлари ҳужумларнинг аксарият қисмини тўхтатганини айтмоқда. Эрон, агар расмий Қуддус тунги ҳужумга жавоб қайтарса, Исроилни каттароқ ҳужум билан таҳдид қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.