Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда. 2019 йилдан буён шу пайтгача «Дўстлик» машғулотлари ҳар икки давлатда икки мартадан ўтказилган.
Аввалгиларидан фарқли равишда навбатдаги қўшма тадбирда томонларнинг 60 нафардан ҳарбий хизматчиси иштирок этмоқда. Шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар вакилларига ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари ҳам қўшилган.
Машғулотларда ҳарбий бўлинмалар ўртасида терроризмга қарши биргаликда курашиш ва бошқа операцияларни амалга оширишда мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва жипсликни оширишга асосий эътибор қаратилади.
Ўзбекистонда ташкил этилаётган ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотлари Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.