Бекзод Абдураҳмонов Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Бекзод Абдураҳмонов Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз номини Олимпиада қатнашчилари орасига қўшиб қўйди.

Эркин кураш бўйича Токио—2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчи Қирғизистонда ўтаётган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж—2024 Олимпиадасининг қатнашчилари орасидан жой олди. Бу билан Абдураҳмонов фаолиятида учинчи бор 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Токио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.

Аввалроқ — 57 кг вазн тоифасида Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритгани хабар берилганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.