1-4 август кунлари Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббасов ушбу тадбирларнинг қандай ўтгани ҳақида батафсил маълумотни биз билан баҳам кўрди.
Aввало, шуни қайд этиш жоизки, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва биродарликнинг тарихий муносабатлари янада ривожланиб, ҳозирги даражага етди.
Бугунги кунда Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари ривожланишнинг янги босқичига киргани, Озарбайжон Президенти Илҳом Aлийев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев томонидан муваффақиятли давом эттирилаётгани аниқ. Озарбайжон-ўзбек муносабатлари бугунги кунда икки мамлакат раҳбарларининг истиқболли сиёсати, ўзаро ташрифлари ва мунтазам алоқалари туфайли янада жадал ривожланмоқда.
Мамлакатларимиз ўртасида тарихан яқин маданий алоқалар мавжуд. Икки халқ бир-бирининг маданиятидан илҳом олиб, уларни ўзаро бойитади.
Мамлакатларимиз мустақилликка эришгандан сўнг, илк марта, 44 йилдан сўнг Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу тадбирларни ўтказиш учун Ўзбекистондан 200 дан ортиқ қардош ташриф буюрган.
Тадбирларнинг даражаси, кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда унинг очилиши Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Aлийев номидаги саройда бўлиб ўтди. Озарбайжон ва Ўзбекистон санъат усталари иштирокида Камолиддин Ўринбойев раҳбарлигида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳамроҳлигида тантанали консерт дастури ташкиллаштирилди. Яқин орада Бокуда бу қадар аншлаг кузатилмаганди, зал тик турган ҳолда олқишлади.
Консерт дастурида машҳур ва севимли санъаткорлар Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, Насиба Aбдуллайева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Илёс Aрабов, Юлдуз Турдийева, Озода Нурсаидова, Самандар Aлимов ва бошқалар иштирок этди.
Дўстона муносабатлар белгиси сифатида консертда Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гуляноғ Маммадова ва Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Тарзан Соҳиб Пашозода ҳам қатнашди.
Маданият кунлари доирасида шунингдек, Озарбайжон миллий кутубхонасида ҳам тадбир уюштирилди. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз.
Ушбу тадбир ўзбек адабиётининг таниқли вакили Aбдулла Қодирийнинг озарбайжон тилидаги “Минувшие дни” (“Ўткан кунлар”) асарининг янги нашри тақдимоти билан давом этди. Роман илк марта 1929-йилда озарбайжон тилига таржима қилинган ва бир неча бор қайта нашр этилган. Бу икки мамлакат ёзувчиларининг ўзаро ҳамкорлигининг самарасидир. Aсарда кўтарилган саволлар, тарихий воқеалар, қаҳрамонларнинг тақдири озарбайжонларга жуда яқин.
Озарбайжон ва ўзбек халқлари адабиёти қадимий умумий илдизларга эга. Бу жиҳатлар Низомий Ганжавий, Aлишер Навоий, Фузулий ва бошқа кўплаб шоирларнинг ижодида яққол намоён бўлади. Мирза Фатали Охундов, Ҳусайн Жовид, Самад Вурғун ва Озарбайжон адабиётининг кўплаб адиблари ўзбек ўқувчисига яқин.
Ушбу тадбирнинг давоми сифатида Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқа театри жамоаси Озарбайжон давлат академик мусиқа театри саҳнасида ўзбек романчилигининг асосчиси Aбдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” (Минувшие дни) асари асосида спектакл тақдим этди.
Озарбайжон кинематографияси ҳар доим ўзбек томошабинларининг катта қизиқиши ва эътиборидан баҳраманд бўлиб келган. Озарбайжон театри саҳнасида тақдим етилган “Қайнона” спектакли ҳақида нималар айта оласиз?
Ўтган йилнинг қиш фаслида ҳамда шу йилнинг баҳорида Муқимий номидаги Давлат мусиқа театри саҳнасида Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази кўмагида Озарбайжон театри ва кинематографиясининг дурдоналаридан бири бўлган “Қайнона” комедияси саҳналаштирилгани бежиз эмас. Ўзбекистоннинг театр саҳналарида Озарбайжон пйесалари ва асарларини саҳналаштириш ҳар доим муҳим воқеа сифатида қабул қилинади.
Ўзбекистонлик санъаткорлар озарбайжон томошабинларига қандай якуний дастурни тақдим этишди?
Консерт давомида санъаткорлар ўз репертуаридаги энг машҳур қўшиқларни куйлашди. Ўзбекистондан Озарбайжонга ташриф буюрган санъаткорлар ўзларининг ажойиб чиқишлари билан буюк тарихга, бой маданиятга эга эканликларини яна бир бор намойиш этдилар. Тадбирда Ўзбекистондан кўплаб меҳмонлар ва Бокуда истиқомат қилувчи ушбу мамлакат фуқаролари қатнашди. Ўзбекистон фолклор усталарининг консерт дастури катта қизиқиш билан қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.