Ўзбекистонда ИИО ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди

Ўзбекистонда ИИО ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди

Профилактика инспекторлари, ЙПХ ходимлари ва тизимнинг бошқа ходимларига қурилмадан фойдаланишни ўргатиш бошланди.

ИИО тизими ходимларига енгиллик яратиш мақсадида учувчисиз учиш қурилмалари жорий қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу қурилма ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этиш имконини беради, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради.

ИИВ ЖХД томонидан ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, йўл-патрул хизмати инспекторлари шунингдек, ички ишларнинг бошқа ходимларини ўқитиш бўйича профессионал мутахассислардан иборат учта махсус гуруҳ тузилган. Тавсифланган режага асосан Андижон вилояти ИИБ ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимлари учун назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилган.

Ўзбекистонда ИИО ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
Ўзбекистонда ИИО ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
Ўзбекистонда ИИО ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.