Манбага кўра, ЙТҲга учраган болалар Навоий шаҳридаги 11-сонли ҳамда Кармана туманидаги 5- ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари бўлган. 8- ва 9-синфда ўқийдиган 3 нафар бола 23 апрель куни ўзларига бегона бўлган фуқаронинг Matiz машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, вояга етмаган болаларнинг ўзлари бошқарган.
Улар ортга қайтишда рулдаги ўқувчи бошқарувни йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган. Бунинг оқибатида 2 ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчи ўқувчи эса оғир тан жароҳати билан Кармана тумани марказий шифохонасига келтирилган. Ҳозирда у ҳам жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.