Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ — 10 корхоналар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати эълон қилинди

Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан «НКМК» АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда «UzAuto Motors», «Ўзбекнефтгаз», «Ҳудудгазтаъминот» АЖ кабилар бор.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 236 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари бўлган 10 та энг йирик иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.

29 апрель ҳолатига кўра, энг кўп ходимларга эга компаниялар рўйхатига қуйидагилар киради:

1. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ – 48 308 нафар;
2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 36 629 нафар;
3. «Темирйўлинфратузилма» АЖ – 34 816 нафар;
4. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 20 873 нафар;
5. «Ромстар» МЧЖ қўшма корхонаси – 18 800 нафар;
6. «Ўзбектелеком» АЖ – 17 641 нафар;
7. «UzAuto Motors» АЖ – 16 628 нафар;
8. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 16 309 нафар;
9. «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 13 926 нафар;
10. «Anglesey food» МЧЖ – 12 726 нафар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.