Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.
Жорий йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунлари ёғингарчилик оқибатида Шеробод туманининг «Боғиобод» маҳалласи ҳудудига кучли сел келиши натижасида қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.