Унинг АТБ «Капиталбанк»дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди.
Бироқ, қарздор мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Тезкор маълумотларга кўра, қарздорга тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт русуми борлиги аниқланган.
Лекин Д.М. қарздорликни тўламасдан, автомашинада ҳаракатланишни давом эттирган.
Ўтказилган тадбир давомида КIA русумли машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.