У бир нечта фуқаролардан АҚШга юбориш учун $15 минггача олиб, алдаб кетган. Эркак бундан ташқари одам савдоси жиноятида ҳам айбланмоқда.
Қайд этилишича, О.Рахимов Самарқанд вилоятида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда, шунингдек Истанбул шаҳрида бўлган даврида 2022-2023 йиллар мобайнида бир қанча Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйлаб АҚШга юборишни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 10-15 минг АҚШ доллари олган. Аммо, ваъдасини бажармасдан, ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.
Ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган ўзбекистонликлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.