Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи ва йўловчи жаримага тортилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 6 май куни Когон туманида содир этилган. Ҳайдовчининг айтишича, у Оромгоҳдан қайтаётганда йўлда йўловчини тўхтатгани сабаб уни машинага олган. Йўловчи қиз машина ойнасидан танасини чиқарганини кўрмай қолган. Шунингдек, аёл спиртли ичимлик тасирида маст ҳолда бўлган.
«Йўловчи деразадан танасини чиқарганини кўрмай қолдим. Кейинроқ кўрдим, шу заҳоти йўлни четига тўхтаб, ўтиргизиб, ҳавфсизлик камарини тақтирдим. Бошқа ҳайдовчилардан бу хатони такрорламасликни сўрайман», дейди ҳайдовчи.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.