Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади.
Унга кўра, таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади.
Соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади.
Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.