Кеча унинг ўлимидан сўнг, танишлари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, тармоқларда видео жойлади.
Маълумотларга кўра, автоҳалокатдан сўнг, Дониёр Чилонзор туманидаги 16-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Аммо, у кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
«Ҳозиргина боллар менга қўнғироқ қилиб ёмон хабар айтишди. AutoTuning_uz асосчиси, Дониёр дўстимизнинг жони Чилонзордаги 16-касалхонада (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази) узилибди. Эшитиб жуда ғалати бўлиб кетдим. Автоҳалокатга учраган эканлар, боя Telegram группаларда кўрдим. Жуда аянчли нарса бўлибди. Оила аъзоларига, яқинларига, дўстига ва барча уни таниганларга сабр тилаймиз. Дўстимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин», — дея видеохабар чиқарган марҳумнинг дўсти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.