Маълумотларга кўра, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Бир нечта йўловчилар вафот этишган.
Шаҳар транспорт қўмитаси хабарига кўра, такси ширкати автобуси ҳайдовчиси Большая Морская кўчасидан Поцелуев кўпригига бурилиш чоғида бошқарувни йўқотиб қўйган, транспорт воситаси айланиб, панжарани бузиб ўтиб, сувга қулаган.
Қайд этилишича, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт нафари вафот этган, яна тўрт киши клиник ўлим ҳолатида.
Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси ҳайдовчи қўлга олиниб, полицияга олиб кетилганини маълум қилган. Ҳодиса юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.