Адиба Носирова муаллифлигидаги китобда режиссёрнинг ҳаёти ва ижоди, унинг ўзбек киносидаги ўрни, машҳур филмлари ҳамда Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов каби ижодкорлар ҳақида эксклюзив маълумотлар келтирилган.
“Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида” китоби тақдимоти ХВИ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилиши режалаштирилган.
Миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг беназир дарғаси, буюк кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосовнинг бой ижодий ва педагогик фаолияти Ўзбекистоннинг кўплаб замонавий режиссёрлари учун олий ибрат мактаби бўлиб келмоқда. Ўтган даврнинг 50 йиллари охирида санъат оламига кириб келган маҳоратли режиссёр ўз асарлари билан Ўзбекистон миллий экран ва саҳна санъатининг ижодий имкониятларини яна-да кенгайтириб, уни миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айлантирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.