Superbet Poland 2024 турнирининг соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил этди. Ҳозирги кунда дунёнинг биринчи шахматчиси бўлиб турган Магнус Карлсен мусобақада ғалаба қозонди. Магнус рапид ҳамда блиц баҳсларидан сўнг 26 очко тўплаб, мусобақа ғолиблиги ҳамда 40 минг долларга эга чиқди.
18 турдан иборат блиц баҳслари ҳам қизиқарли ва ўта курашларга бой ўтди. Нодирбек Абдусатторов блиц баҳсларида 9.5 очко тўплашга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик шахматчи блиц баҳсларининг биринчисида Магнус Карлсендан устун келди. Норвегия вакили иккинчи баҳсда Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этди.
Шу тариқа Нодирбек Абдусатторов мусобақани 17.5 очко тўплаб 6-ўринда якунлади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси 11 минг АҚШ доллари пул мукофотига ҳам эга чиқди.
Grandchesstour маълумот беришича, Нодирбек Абдусатторов Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирган Superbet Romania 2024 баҳсларида иштирок этиш учун таклиф қилинган. Мусобақа 25 июндан 6 июлгача бўлиб ўтади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.