Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров лавозимидан озод этилди

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров лавозимидан озод этилди

Рақамли технологиялар вазирининг рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Олимжон Умаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta`га ҳукуматдаги манба маълум қилди.

У мазкур лавозимда 2024 йил июнь ойидан буён ишлаб келаётганди. Умаров фаолиятини Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари сифатида давом эттиради.

Олимжон Умаров (1985 йилда туғилган, 2007 йилда Миллий университет ва 2017 йилда Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университети битирувчиси) 2020 йил май ойидан 2021 йил ноябрь ойигача бош вазирнинг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Бундан олдин — 2017 йил июнь ойидан 2020 йил май ойигача у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2006−2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (кейинчалик Давлат алоқа қўмитаси, сўнгра Ахборот технологиялари вазирлиги, ҳозирда Рақамли технологиялар вазирлигига айлантирилган) UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида турли лавозимларда ишлаган.

2012 йилда ЎзАААнинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари бўлимига раҳбарлик қилган. 2012−2017 йилларда вазирликнинг АКТ бошқармасини бошқарган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.