Тошкент шаҳри ҳокимига туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимига туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича янги ўринбосар тайинланди

Азизхон Анварбек ўғли Шовкатов Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Азизхон Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У мазкур тайинловга қадар пойтахт Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ушбу лавозимда у 2024 йилнинг июнидан бери ишлаб келган ва яқинда Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган Санжар Таджиевнинг ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.