Чорраҳадан ўтаётган 30 йиллик тажрибага эга «КамАЗ» ҳайдовчиси велосипеддаги 6 ёшли болакайни уриб кетди. Бола вафот этди.
Ҳодиса оқибатида, болакай бош мия ёпиқ шикасти, калла суяклари ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.
«Чорраҳага келганимда бир тарафдан машиналар келиб қолди. Машиналардан бири келди ва мен ҳам шу тарафга ўтаман деган ишорани кўрсатди. Кейин, йўлни бўшатиш мақсадида машинани ҳаракатлантирдим. Ўнг тарафга қарадим ҳеч ким йўқ эди. Ҳаракатланишим билан шу нарса содир бўлди. Билиб, билмай шу ҳодиса содир бўлди. Боланинг оиласидан ёлвориб кечирим сўрайман, кечирим сўрашдан бошқа иш келмайди қўлимдан», дейди ҳайдовчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.