Ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 май куни Пайариқ тумани «Қумчуқ» маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган бола ҳамда туманнинг «Гўзал» маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган бола ўртасида дўкон ичида ўзаро тортишув юзага келган. Натижада, улардан бири мактабга бориб, ўзининг 9-синф акасини ёрдамга чақириб келган. Акаси укасини тарафини олиш мақсадида ўртоқлари билан келиб, укаси билан жанжаллашган болани дўппослаган.
Ушбу ҳолат дўкон ичидаги кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Жанжалда иштирок этган шахслар ёки уларнинг яқинлари томонидан ИИБ ёки тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.