Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди. Миллий гвардия масъуллари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат тумандаги 49-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланган.
Воқеа юзасидан хизмат суриштируви ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва видеотасвирда акс этган ходим эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.