Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти ўтган ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархларини таҳлил қилди.
Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.
Қайд этилишича, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.
6 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, гречка, макарон, сут, маргарин, кунгабоқар ёғи.
5 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича банан етакчи бўлди. Банан нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.
Маълумот учун, таҳлил 4 апрель ва 2 май кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.