Улар тижорат банкларидан бирининг филиалларида тил бириктириб, 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган.
Қайд этилишича, фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган. Улар ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.