Бош прокуратура ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 14 май куни Урганч шаҳрида содир бўдган. 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушиб кетган.
Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилганда жиноятга алоқадор излар ва нарсалар топилмаган. Вояга етмаган йигитнинг тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.