Чилонзорда бир йигит кўприкка ва қўлларига турли хил ёзувлар ёзиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Унга жазо тайинланди.
Қайд этилишича, мазкур воқеадан хабар топган пост-патруль хизмати ходими дарҳол воқеа жойига етиб борган ва йигит билан суҳбатлашган.
«Нима сабабдан бу ерга чиқиб олганини сўраган вақтимдa, фуқаро «жонимдан тўйдим», деб айтди. Фуқаронинг қўлига қарасам қўлида ҳам «жонимдан тўйдим», деган ёзув бор экан», дейди ходим.
Шундан сўнг, бошқа ИИО ходимлари ҳам шу ерга келиб, фуқарони пастга олиб тушишган.
Таъкидланишича, ЖИБ Чилонзор тумани суди қарори билан фуқаро МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.