Фуқарога нисбатан иккита модда билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузилди.
Бироқ суҳбат чоғида боланинг отаси фарзанди таълим муассасасига бормаслигини ва бу борада ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган. Эркак ижтимоий хулқ-атвор қоидаларини ҳам бузган ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.
Суд ушбу шахсни МЖтКнинг 183 (майда безорилик), 194-1- (Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.