Маълум қилинишича, вилоятнинг Ўзбекистон тумани Қумбосди қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғилган шахс фарзандининг тумандаги 45-мактабга боришига тўсқинлик қилган. Фарзандини таълимга қайтариш ва профилактик тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Ўзбекистон тумани инспектор-психологи, катта лейтенант Д. Арақулов боланинг ота-онасини чақиртирган.
Аммо ота ўзини носамимий тутиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган. Ота фарзандини таълимга қайтмаслигини, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган.
“2024 йил тўпланган иш ҳужжатлари Ўзбекистон тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ушбу фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18- (майда безорилик) ва 194 — (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 суткага қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.