Россия ва Қозоғистон ўртасида ўзаро келишувга кўра, Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мурожаат билан чиқди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ёзишича, сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.
Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган юртдошларга Қозоғистонга бормасликни тавсия қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.