Ўзбекистонда дастлабки уч ойда 212 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Ўзбекистонда дастлабки уч ойда 212 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси avtoraqam.uzex.uz тизими орқали сотилаётган автомобиль рақамлари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсди.

2023 йилнинг биринчи чорагида 16 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари 66,5 миллиард сўмга сотилганди.

Таъкидлаш жоизки, дастлабки уч ойда сотувлар ҳажми ўтган йил давомида сотиш ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил этди. 2023 йилда жами 87 минг донадан ортиқ автомобил рақамлари 396,1 миллиард сўмга сотилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.