У аввал ўлим жазосига ҳам ҳукм қилинганди. Шунингдек, унинг жиноятдаги алоқадори бўлган Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодов ҳам қамалди.
Қайд этилишича, улар Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд ҳукми билан Баҳодир Султоновга 10 йил, Ниёз Ибодовга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суд Баҳодир Султоновни ўта хавфли рецидивист деб топган.
Маълумот учун, 55 ёшли Баҳодир Султонов 1994 йили ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Орадан бир неча ой ўтиб, мазкур жазо 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилган. У 2016 йили озодликка чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Ниёз Ибодов Тошкент шаҳрида ўтказилган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар вақтида қўлга олинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.