ICF регламентига асосан Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича лицензион Осиё чемпионати якунига кўра, миллий терма жамоамиз аъзолари Париж 2024 Олимпия ўйинларида 8та дастур бўйича беллашувларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Бунгача Нилуфар Зокирова, Екатерина Шубина ва Шаҳриёр Маҳкамов Олимпиадага йўлланма олишганди:
К1 500 метр: Екатерина Шубина
С1 200 метр: Нилуфар Зокирова
K1 1000 метр: Шаҳриёр Маҳкамов.
Эндиликда улар бошқа дастурлар бўйича ҳам Олимпиадада стартга чиқишади:
К1 500 метр: Нилуфар Зокирова
С1 200 метр: Екатерина Шубина
С2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
К2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
С1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов.
Демак эшкак эшиш баҳсларида лицензияларимиз сони 8 тага етди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.