Инста-блогер Турсунхон «самосуд» қилинди — видео

Инста-блогер Турсунхон "самосуд" қилинди

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 25 май куни Турсунхон номи билан танилган инстаблогер икки нафар номаълум шахслар томонидан «самосуд» қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича ушбу видеодаги ҳолат жорий йил 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.

Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган. Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, ушбу ҳолатни видео тасвирга олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.