Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 12 медаль қўлга киритдик

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 12 медаль қўлга киритдик

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритган ҳолда дунёнинг 50 га яқин давлати орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.

Лимадаги жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизни яна бир бор таништириб ўтамиз:

Маржона Абдумуталова:
Даст кўтариш: 82 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 100 кг (кумуш)
Иккикураш: 182 кг (бронза)

Руслан Раҳматжонов:
Даст кўтариш: 139 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 172 кг (олтин)
Иккикураш: 311 кг (олтин)

Бекзод Ғофиржонов:
Даст кўтариш: 141 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 183 кг (кумуш)
Иккикураш: 324 кг (бронза)

Омадилло Олимов:
Даст кўтариш: 150 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 195 кг (кумуш)
Иккикураш: 345 кг (кумуш)

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати рақамларда

Эътиборингизга мусобақа билан боғлиқ айрим муҳим маълумотларни тақдим этамиз:

Ушбу дунё биринчилигида сайёрамизнинг 43 та мамлакатидан 242 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритди.

Ўзбекистон медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида эркаклар орасида (2 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) 7-ўринни эгаллади ва кучли ўнликдан жой олди.

Умумий очколар классификациясига кўра эркаклар ўртасида Грузия терма жамоаси тенгсиз бўлди, аёлларда эса Мексика 1-ўринни банд этди.

Медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Венесуэла терма жамоаси (4 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) эгаллаган бўлса, эркаклар орасида биринчи бўлиш Миср терма жамоасига (3 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) насиб этди.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.